"Толибон" муваққат ҳукумати матбуот котиби Билол Каримий Твиттердаги саҳифасида Ҳаққоний бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади, дея хабар бермоқда "Анадолу" агентлигига таяниб АПА.
Каримий Ҳаққонийнинг ўлдирилишидан чуқур қайғуда эканликларини билдирди.
У ҳужум тафсилотларини ошкор қилмади.
Афғон матбуотининг айтишича, Ҳаққоний Кобулдаги ўзи дарс берган мадрасада худкушлик ҳужуми оқибатида вафот этган.
Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.