Россия космик соҳада Европа бозорини ҳам йўқотмоқда. Европа космик агентлиги (ЕКА) АҚШнинг Илон Маскга тегишли бўлган SpaceX компанияси билан унинг ракеталаридан фойдаланиш бўйича дастлабки музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақида Reuters ахборот манбаларига таяниб хабар берди.
Маскдан ташқари европаликлар Япония ва Ҳиндистон билан ҳам бу соҳада ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бироқ, SpaceX билан тузилган шартнома энг реалга ўхшайди.
Аввалроқ ЕКА Россиянинг "Союз" ракеталаридан ўрта ўлчамдаги фойдали юкларни Ер орбитасига олиб чиқиш учун фойдаланган. Бироқ, Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши бу ҳамкорликка нуқта қўйди.
"Украинадаги уруш Россия билан ҳамкорлик қилиш, жумладан, космик соҳага асосий эътибор энди иш бермаётганини кўрсатди. Бу биз Россияга ҳаддан ташқари қарам эканлигимиздан огоҳлантирувчи сигнал бўлди", - дейди Европа агентлиги бош директори Йозеф Ашбахер.
Шуни таъкидлаш керакки, Украинага бостириб кириши сабабли Россияга, жумладан, космик соҳага қарши санкциялар жорий этилган. "Союз"ни ишлаб чиқарувчи "Прогресс" ракета-космик маркази "қора рўйхат"га киритилди.
Санкцияларга норозилик сифатида Москва Франция Гвианасидаги космодромдан ракеталарини учириш режаларидан воз кечди, шунингдек, OneWeb сунъий йўлдошларини учириш бўйича "Союз" билан шартномани бекор қилди.