loader
Foto

Собиқ КГБ разведкачиси: Кремл ва Россия қуролли кучлари раҳбарияти саросимада

Менимча, "жанубдаги қарши ҳужум" операцияси Украина бунга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги ғоя бошланган заҳотиёқ бошланган. Сакидаги авиабазага зарба бериш эса стратегик ютуқ бўлди, деди КГБ собиқ офицери Юрий Швец ўзининг YouTube даги каналида.

Украинада Херсон ҳақида гапиришди, аммо Қримга зарба берилди. Кремль Украина Қуролли кучлари бунга журъат эта олмайди, деб умид қилганди. Шунга қарамай, бу муқаддасларнинг муқаддаси, Мордорнинг куч маркази, у ердан улар Украина жанубига ҳужум қилишган.

Ким нима дейишидан қатъий назар, муваффақиятли қарши ҳужум стратегик ногаҳонликни талаб қилади. Мана у. Менимча, Россияда ҳеч ким ҳужум Қримдаги бундай кучли марказдан бошланишини кутмаган эди.

Кремль ва Россия Федерацияси қуролли кучлари раҳбарияти ҳамда босқинчиликка алоқадор кучлар қўмондонлиги ҳозир саросимага тушиб қолган... Россия бу урушда на техник, на ташкилий жиҳатдан ғалаба қозонишга қодир.