«Толибон» 20221 йил август ойида ҳокимият тепасига келганидан сўнг Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари ўз қариндошлари билан самолётлар ва вертолётларида Ўзбекистонга қочиб ўтган.
«Биз учун Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига тушиб қолган вертолёт ва самолётлар Украинага етиб бормаслиги муҳим. Афғон ҳарбийлари ва ҳарбий хизматчилари Тожикистонга 60 га яқин ва Ўзбекистонга 40-50 га яқин авиатехникани олиб ўтган», — деган Кабулов.
Ўз навбатида, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев авиатехника «Толибон»га қайтарилмаслигини, уларни олиб кетиш Америка ихтиёрида эканини айтган. «Толибон» эса авиатехника афғон халқи мулкилигини айтиб, Ўзбекистондан уни қайтаришни сўраган. Ҳозирда АҚШ Тожикистонга олиб ўтилган авиатехникани республиканинг ўзида қолдирмоқчи.