loader
Foto

Қримда электростанция ёнмоқда, ўқ-дорилар омбори портлади

Россия томонидан босиб олинган Қримнинг Жанкой туманида 16 август, сешанба куни эрталаб соат 6 дан бошлаб портлаш овозлари эшитилди ва ёнғин кўзга ташланди. "Украина 365" телеграм-канали бу ҳақида видеолавҳа эълон қилди.

Гувоҳларнинг хабар беришича, Қримнинг Жанкой туманида портлашлар юз берган. Аниқ локация ишончли тарзда маълум эмас, видеолавҳага шарҳларда турли хил аҳоли пунктлари айтилмоқда.

Маҳаллий аҳоли эрта тонгдан бери тинмай пақиллаётган баланд товушларни эшитишди. Маҳаллий аҳолидан бирининг "одамларга ҳеч қандай хабар йўқ" деган ғазабига иккинчиси: "Ҳамма ўзининг кети билан овора!" деб жавоб беради.

Қайд этилишича, Жанкой яқинидаги Майское қишлоғидан узоқ бўлмаган жойда ўқ-дорилар омбори портламоқда. Портлашлар уйларнинг деразаларини синдириб юборди, у ердаги ёнғинни ўчиришнинг уддасидан чиқа олишмади.

Қоп-қора тутун турли нуқталардан кўринади. Вақтинчалик босиб олинган Қримнинг сохта раҳбари Сергей Аксенов аллақачон фавқулодда ҳолат жойига жўнаб кетган. Балки қримликларни бу навбатдаги "каллаварамлик" эканига яна ишонтирар.

Бундан ташқари, Жанкой тумани аҳолиси Азов қишлоғидаги трансформатор подстанцияси ҳудудида содир бўлган ёнғин видеосини еълон қилмоқда. Қрим кўпригида янги тирбандлик кафолатланганга ўхшайди. Аввалроқ манба Қримдаги Саки авиабазасига зарба бериш учун қандай қуроллар қўлланилиши мумкинлигини маълум қилганди.

Диалог.UA Қримдаги авиабазадан олинган кадрларни эълон қилди: атрофдаги ҳамма нарса ёниб кетган, улкан металл қатлами машинани тешиб ўтган.