Россия ҳарбийларининг Новая Каховкада жойлашган жойига HIMARS ракета ҳужуми оқибатлари интернетда пайдо бўлди. Видео зарба вақтида базада йўқлиги туфайлигина омон қолган рус босқинчиларидан бири томонидан мобил телефон камерасида суратга олинган.
Келган маълумотларга кўра, Украина Қуролли кучлари камида 12 рус аскарини йўқ қилган, 10 нафари оғир яраланган. Ҳудудда катта миқдордаги ҳарбий техника ва РЭБ станцияси мавжуд.
Зарба оқибатлари акс этган кадрлар "Украина 365" телеграм-каналида эълон қилинган.
Видеода россиялик ҳарбийлар жойлашган биноларнинг қаттиқ вайрон бўлганини кўришингиз мумкин. Атрофда ёниб кетган техника ва портлашлардан кейинги ғишт уюмларини кўриш мумкин. Кадрда рус алоқачиларининг ёниб кетган станцияси ҳам учрайди.
"Бизнинг кулбамиздан қолгани шу. Олисда алоқачилардан қолган нарса. Улар аниқ бизга зарба бергандек бўлди", деб вайронагарчиликни видеога олган россиялик ҳарбий хизматчи зарба оқибатларини изоҳлади.
Журналист Денис Казанский ўзининг телеграм-каналида Украина Қуролли кучларининг Россия казармаларига ракета зарбаси берилганини тасдиқлаган яна бир тирик қолган россиялик ҳарбийнинг хабарининг скриншотини эълон қилди.
"Бугун биз казармамиз жойлашган жойда эдик ... Мен госпиталга ўз вақтида етиб бордим ... Худо сақлади. Бу харобалар ўрнида мен деярли ҳар кеча тунни ўтказадиган уй бор эди ... Ўша оқшом ўн икки йигитимиз ҳалок бўлди ва ўн нафари оғир яраланди", деб тан олди рус ҳарбийси.