Россия ва Украина оммавий ахборот воситаларида Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари ва Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Кремлнинг амалдаги раҳбари Владимир Путинни очиқчасига ҳақорат қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Аввалроқ Generall SVR телеграм-канали диктатор Путиннинг ўзига хос ҳазил туйғусига эга эканлигини маълум қилганди. Хусусан, Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведевни ЛХРга мувофиқлаштирувчи делегация раҳбари сифатида: "Россиянинг асосий алкоголикидан бошқа ким ҳам алкоголиклар ва гиёҳвандларни энг яхши мувофиқлаштириши мумкин" деган сўзлар билан юбориб, Дмитрий Анатолевични масхара қилганди.
Қасос узоқ кутилмади. Бугун ўша каналда яна бир маълумот пайдо бўлди. Агар унга ишонадиган бўлсак, Дмитрий Медведев Путин ҳақида омма олдида гапиришдан тортиниб ўтирмаган.
"Кремл доираларида Дмитрий Медведевнинг "Путин қандай қилиб мамлакатнинг асосий маргиналига айланганини ҳеч ким пайқамади" деган баёноти фаол муҳокама қилинмоқда. Одамлар нафақат баёнотнинг ўзини, балки кўпчилик иштирокида ушбу илғор фикрни билдирган Дмитрий Анатолевичнинг "қўрқмаслиги" ҳамда тақдимот шакли ва хабари аниқ ва қатъий бўлганини муҳокама қиладилар", деб ёзади канал.