loader
Foto

Жанубий фронтда бир гуруҳ рус босқинчилари оммавий равишда заҳарланди: Россия Мудофаа вазирлиги "кимёвий қурол" ҳақида қичқирмоқда

Запорожье йўналишида ҳаракат қилаётган РФ Қуролли Кучларининг босқинчилар гуруҳи кўнгилсизликка учради. У ерда рус ҳарбийларининг оммавий заҳарланиши қайд этилган. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги аллақачон "кимёвий қурол" қўллангани ҳақида эълон қилди.

Россия вазирлиги 20 август куни ўзининг расмий телеграм-каналида Украинага қарши айбловларни эълон қилди.

Унга кўра, воқеа гўёки босиб олинган Запорожье вилояти Васильевка шаҳрида содир бўлган. Бир гуруҳ рус босқинчилари ботулотоксиндан заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги касал босқинчилар сони ва уларнинг аҳволи ҳақида сукут сақлади. Бунинг ўрнига у заҳарнинг "сунъий келиб чиқиши" ҳақида даъво қилди ва Украина расмийларини "кимёвий ҳужумда" айблади.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Херсонлик сотқин гауляйтер Владимир Сальдонинг "кимёвий заҳарловчи моддалар" билан заҳарланишида Киевнинг иштироки борлигини маълум қилди.

Руслар ҳатто ўзлари олган "далилларни" ОЗХО га юбориш билан таҳдид қилмоқдалар. Украина Россиянинг айбловларига ҳозирча жавоб бермади. Таъкидлаш жоизки, ботулотоксин Clostridium botulinum бактериялари томонидан ишлаб чиқарилган оқсилли нейротоксинидир. Бу дунёдаги энг заҳарли моддалардан биридир. Унинг танага кириши ботулизм деб аталадиган оғир токсик шикастланишни келтириб чиқаради.

Шуниси эътиборга лойиқки, ботулизмни жуда сифатли бўлмаган маҳсулотларни татиб кўриш орқали юқтириб олиш мумкин. Clostridium botulinum бактерияси турли хил консерваланган, тузланган, дудланган гўшт ва балиқларда яшайди.

Эҳтимол, рус босқинчилари ўзларининг қуруқ «паёк» идаги консерваларни татиб кўрганларидан кейин оммавий равишда заҳарланган. Сўнгги олти ой ичида Украина Қуролли Кучлари бир неча бор муддати йилларга ўтиб кетган Россия таомларини ўлжа сифатида қўлга киритди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР