loader
Foto

Politico: АҚШ Украинага Excalibur юқори аниқликдаги снарядлар етказиб беришни режалаштирган

Бу ҳақида Politico нашрига асосланиб, "РБК-Украина" хабар бермоқда.

Нашр суҳбатдошининг айтишича, АҚШ Украинага Excalibur гаубицалари учун бошқариладиган ракеталар юбормоқчи, бироқ улар кейинги ёрдам пакетига киритилмаган.

Excalibur - узоқ масофали юқори аниқликдаги снарядлардир. Нишондан четланиш камида икки метрга етади. Компания маълумотларига кўра, битта бундай ракета ўртача камида ўнта анъанавий ракетанигш ўрнини босиши мумкин.

Excalibur Британиянинг 155 мм калибрли М777 гаубицаси, Швециянинг 155 мм калибрли Archer ва Германиянинг PzH 2000 каби артиллерия вариантларига мос келади.

Йўналтириш тизими GPS билан инерциал бирлаштирилган. Ўзининг юқори даражадаги аниқлиги туфайли, снаряд фуқаролик бинолари орасида жойлашган ва анъанавий бошқарилмайдиган артиллерия снарядларидан фойдаланиш йўқотишлар хавфи юқори бўлганлиги сабабли имконсиз бўлган нишонларни уриши мумкин.