loader
Foto

Абу Даби: бу ерда қадамлар электрга айланмоқда

Ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтиш йўлагини ёритиш, шунингдек, қадамлар сонини ҳисоблаш учун фойдаланилади, хабар беради нашр.

Аниқлаштирилишича, ўтиш йўлаги қоплами ўзаро бириктирилган учбурчак панеллардан иборат бўлиб, электромагнит генераторлар ёрдамида электр ишлаб чиқарилади. Ўтиш йўлаги яқинда жойлаштирилган интерактив экранлар олинган электр энергияси ҳажмини кўрсатади.

Ўтиш йўлаги Буюк Британия юқори технологиялар компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Нашрга кўра, бу Яқин Шарқ аэропортларида бундай технологиялар қўлланган биринчи ҳолатдир.