26 август Озарбайжон учун Тоғли Қорабоғ деб аталган ҳудудда Арманистон билан қарама-қаршилик доирасида муҳим кун бўлди.
Лочин шаҳри, шунингдек, Забуҳ ва Сус қишлоқлари йигирма йилдан сўнг Озарбайжон назоратига қайтди. Президент Илҳом Алиев Твиттерда ватандошларни бу билан табриклади.
Дарҳақиқат, эндиликда Арманистонни тан олинмаган "ТҚР" билан боғлайдиган ягона қуруқлик йўли бўлмиш Лочин йўлаги устидан назорат Бокуга тегишли. Россия Федерацияси ҳарбийлари ўзларининг назорат-ўтказиш пунктлари ва бошқа биноларни демонтаж қилган ҳолда ҳудудни тарк этишди (бу минтақада улар беш йил муддатга тинчликпарвар кучларининг расмий мақомига эга). Россия қўшинлари бошқа ҳудудга кўчирилди. Улар Озарбайжон томонидан Арманистон билан 2020 йилги келишувга биноан қурилган янги йўлакда (Лочинни айланиб ўтиш учун) хизмат қилади. Йўл ҳали очиқ эмас. Эълонга кўра, унга ўтиш келаси ҳафтадан бошланади.