Бу турк секулярист элитасига ёқмади ва социалистик партия вакили судга янги тартибга солиш меъёрларини бекор қилиш ва ҳарбий хизматчи аёлларга рўмол ўрашни тақиқлаш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Ҳижоб ўрашга рухсат беришни тўхтатиш ҳақида даъво аризаси 1 овозга қарши овоз билан рад қилинди, хабар беради AhvalNews. Ҳижобни тўхтатиб туриш эмас, умуман бекор қилишни талаб қиладиган даъво аризаси бўйича қарор кейинроқ қабул қилинади.
Туркия мудофаа вазирлиги судга ҳарбий хизматчи аёлларга уларнинг диний эркинлигига риоя қилиш доирасида ҳижоб ўраш ҳуқуқини бериш ҳақида изоҳлар тақдим этди.