loader
Foto

Энди "пиёда" эмас: Қодиров Путинни Украинадаги мағлубиятда очиқ айблади, "бир-бирини ғажиш" бошланди

Россиядаги ҳокимиятнинг энг юқори поғонасида Украина билан урушдаги мағлубият фонида катта "жанжал" бор. Катта эҳтимол билан, Россия диктатори Путин муваффақиятсизликлар учун «балогардон» бўлади. Бу фикрни Украина Олий Радаси депутати Алексей Гончаренко ўзининг YouTube блогида билдирди.

Унинг фикрича, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россияда ўзбошимча бўлиб кетяпти. Бу Путинни Украина саргузаштлари муваффақиятсизликда айблаган "пиёда аскари"нинг сўнгги баёноти шундан далолат беради.

"Киевни олишимизга рухсат бермагани учун Путинга раҳмат, дон", деди Қодиров Украинада ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишига муносабат билдирар экан. Аслида Қодиров Украина пойтахти қўлга олинмагани учун Путинни айблади.

"Қодиров аллақачон Путиннинг ортидан пичоқни саечишга тайёрлаяпти... Маълум бўлишича, уруш кетаётган, аммо натижа йўқлигига Путин айбдор экан-да? Етти ойдан бери Киевни "уч кунда" олишяпти. Қандай бурилиш! Яқин вақтгача Путин "дунё кўрмаган" буюк геостратег эди. "Энди эса у айбдор. Олти ой ичида шундай йўлни босиб ўтди", - дея изоҳ берди Гончаренко жанжал ҳақида.

Унинг таъкидлашича, Қодиров ўзи омма олдида айтганидек Кремлга содиқликдан йироқ. У "ўз ўйинини ўйнайди" ва агар имкон ва фойдали бўлса, Россия Федерациясидан ажралиб чиқишга қарор қилиши мумкин.

"Россия Қодировни гауляйтер қилиб, Чеченистонни забт этганга ўхшайди. Лекин улар Ичкерия исталган дақиқада кўтарилиши мумкинлигини тушунишади", - деди Рада депутати.

Унинг таъкидлашича, Путинга қарши эҳтиёткорона сигналлар Россия Федерациясидаги ҳокимиятнинг энг юқори поғонасида кучаймоқда. Ҳозир "махсус операция"нинг ашаддий тарафдорлари айниқса фаол бўлиб, улар Кремлни "Украина масаласи"ни қатъиятсизлиги ва ҳал эта олмагани учун танқид қилмоқда.

«Афтидан, Путин атрофидагилар Кремл «карлик»ининг режими тез орада куни битишини ва улар яна қуёш остидаги жой учун курашишга тўғри келишини ҳис қилишмоқда... Путинни еб бўлгач, Донбасс, Қрим ва барча йўқотишларни унинг бўйнига қўйишади. Бу барча диктаторлар ва золимларнинг қисматидир. Путин бу оғир мусбитни охиригача бошдан кечиради»- деди Гончаренко.