Унинг таъкидлашича, душманнинг йўқотишлари ҳақида батафсил маълумот бироздан кейин маълум бўлади. "Аммо, биз бир нарсани аниқ айтишимиз мумкин - Украина тупроғидаги босқинчилар, юмшоқ қилиб айтганда, ўзини ноқулай сезмоқда ва бу ерда уларни хуш кўришмайди. Охирги уч ҳафта давомида улар билан ҳар куни нимадир содир бўлмоқда. Биз хайрихоҳлик ишорасини кутмоқдамиз – улар вақтинча босиб олинган ҳудудларни тарк этишлари керак", — деди Федоров.
Эслатиб ўтамиз, Запорожье вилоятининг вақтинча босиб олинган Мелитополь шаҳрида шу кечада кучли портлашлар эшитилди. Улар шаҳардан унча узоқ бўлмаган Мирное қишлоғида ҳам янгради.