loader
Foto

Херсонда бир қатор портлашлар: Украина қуролли кучлари босқинчилар тўда бўлган жойларга зарба берди

30 август, сешанба куни эрталаб, Херсон шаҳри ва унинг яқинида бир қатор портлашлар янгради.

Соат 09:30 атрофида маҳаллий телеграм-каналлар шаҳар четидаги портлаш жойида қуюқ қора тутун кўтарилаётгани видеосини намойиш этди, деб ёзади nv.ua.

Соат 10:00 атрофида гувоҳлар Херсонда навбатдаги портлашлар ҳақида забар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, автобозор яқинида рус босқинчилари тўпланган жойда ёнғин бошланди.

Россиялик тарғиботчиларнинг ёзишича, уларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими гўёки босиб олинган шаҳарда ишлаб кетган.

Маҳаллий аҳоли, шунингдек, Херсоннинг бир нечта туманларида тўппонча ва автоматлардан, шунингдек, гранатометлар билан қуролланган кўп сонли иштирокчилар билан отишма ҳақида хабар беришди. Шаҳар телеграм-каналлари кўча жанглари ва Россия қўшинлари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ваҳима ҳақида хабар беришади.