loader
Foto

Иккинчи бор назар солиш

Кўз ўз хилқатига кўра очиқ бўлгани учун унинг назари қалбдан қасд билан эмас, балки бехосдан нарсаларга тушиб қолади. Бу назар сенга (зарар етказмайди), чунки у хоҳ ҳалолга бўлсин, хоҳ ҳаромга бўлсин, бехосдан содир бўлди. Бу фақатгина қалб нарсаларни англаб ҳис этиши учун табиий ҳолда ташланган нигоҳдир. Агар нигоҳ қалб ва нафсга етиб борса, ҳис-ҳаяжонлар нафсдан қалб томон ўрмалаб майлни уйғотади. Майл нигоҳга кўчиб, алалоқибат, киши ўша нарсани излаб назарини ташлайди. Агар ўша нарса унга ҳаром бўлса, ҳис-ҳаяжонлар пайдо бўлиб, майл уйғонган вақтда нигоҳини куйи тутиши лозим. Зеро, бу вазиятда иккинчи бор назар солишида кўзини қуйи тутмаса, унга жавобгар бўлади, гуноҳ ёзилади. Биринчи назари ундан соқит бўлади, чунки унинг хоҳиш-ирадасисиз содир бўлган эди.

Ҳаким Термизийнинг

«МАНҲИЁТ» асаридан

Иброҳим Усманов таржимаси

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Махфийлик