2. Нубувватдан олдин ҳам, кейин ҳам Муҳаммаднинг соллоллоҳу алайҳи васаллам табиати, хулқ-атвори ҳамда ҳаёт йўли у зотнинг ҳеч қандай шаҳватпараст ёки ҳиссиётларга берилмаганликларини исботлаб туради. Қандоқ қилиб 50 ёшдан ошган инсон тўсатдан ўзгариб, шаҳват қулига айланиб қолади? Ахир бу ишни ёшлик чоғларида, ҳамма шароитлар мавжуд бўлганда қилса бўларди-ку! Аксинча, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам хулқлари гўзалликда машҳур бўлиб, уйланганлари орасидан фақат бокира бўлгани бу Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизлари Оиша онамиз эди. Ул зот кўпинча бева аёлларга инсонийлик сабаблари ёки диний рукнларни адо этиш учун уйланганлар.
3. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Замъа қизи Савдо онамизга уйланганликларини эсланг. Бу аёл на гўзал эди, на бой-бадавлат ва на насабли эди. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам бу аёлга уйланганларида 50 ёшдан ошган эдилар. Савдо онамизга уйланишларидан мурод Аллоҳ йўлида шаҳид кетган саҳобийнинг оиласини қарамоғига олиш, ёрдам бериб туриш эди. Абу Бакрнинг қизи Оиша розияллоҳу анҳо ҳамда Умарнинг розияллоҳу анҳунинг қизи Ҳафсага уйланганларида сўнгги вақтларда улар билан ўзларининг ҳамда икки асҳобнинг ўрталаридаги ришталарни янада мустаҳкамлаш эди.
4. Умму Салама онамизга келадиган бўлсак, бу аёл Уҳуд жангида шаҳид бўлган саҳобийнинг беваси эди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Умму Саламага таклиф билдирганида, ўзининг ёши ўтиб қолганлигидан ҳижолат чекиб, таклифни қабул қилишга ожиз эканлигини айтишга ҳаракат қилган эди. Лекин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Умму Саламани юпатиб, инсонийлик юзасидан турмуш қурдилар.
5. Исломдан юз ўгириб, насроний бўлган эри билан Ҳабашистонга кўчиб ўтган Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабиба онамизни эри ҳеч нарсасиз ташлаб кетади. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашистон подшоҳи Ал-Нажошийга хат ёзиб, унда Маккадаги даҳрий қавмининг таъқибига учраган ва ўзга юртда ўзини ўз она юртидан узоқлашиб кетган ҳис қилган Рамлаҳга ёрдам бериб ортга қайтаришни сўраганлар. Бу билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам унинг Маккадаги таъсири кучли отасини Исломга нисбатан мойиллигига умид қилганлар.
6. Бани ал-Мустлақ жангида аср тушганлар орасида ал-Ҳариснинг қизи Жаваиййага уйланган эдилар. Унинг отаси қабиланинг етакчиси ва раҳбари бўлиб, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам унга уйланганларидан сўнг уни озод қилди ва шу орқали мусулмонлардан асирга тушганларни ҳам озод қилишни сўрадилар.
7. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам Бану Қурайза яҳудийлари қабиласи бошлиғининг қизи бўлмиш Сафиййага ҳам уйланган эдилар. Бу аёлга ўз ортига, яъни қабиласига қайтиб кетиш рухсати берилган эди ёки Пайғамбарга соллоллоҳу алайҳи васаллам турмушга чиқиб, шу ерда эркин қолиш имконияти берилган эди. Сафиййа эса иккинчи имкониятни афзал билди ва Пайғамбарга соллоллоҳу алайҳи васаллам турмушга чиқди.
8. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам Жаҳшнинг қизи Зайнабга уйланишдан кўзланган мақсад диний қоидани қарор топтириш эди. Зайнаб олдин Пайғамбарнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам асранди ўғиллари Зайд ибн Собитга турмушга чиққан эди. Уларнинг турмуши узоққа чўзилмай ажрашишди. Ўша вақтда ўз асранди ўғлининг ажрашган хотини билан турмуш қуриш араблар орасида мумкин эмас эди. Шу қоидани бартараф этиш Аллоҳ Пайғамбарни соллоллоҳу алайҳи васаллам Зайнабга уйланишини буюрган эди. Қуръонда бу масалада қуйидаги оят келади: “Бас, қачонки Зайд ундан (яъни Зайнабдан) ҳожатини адо қилгач (яъни уни талоқ қилгач), Биз сизни унга уйлантирдик. Токи муминларга асранди болалари ўз хотинларидан хожатларини адо қилишгач (яъни уларни талоқ қилишгач) уларнинг (хотинларига уйланишларида танглик бўлмасликлари учун (шундай) қилдик). Ва Аллоҳнинг амри иродаси қилингувчи бўлди”.(33:37)