Аҳмад ибн Ҳанбални қамаб, дарралаганлар қани?! Улар ҳақида ҳеч яхши сўз эшитмаймиз, уларни танимайсиз ҳам, эсга олмаймиз, ҳатто. Имомимизни эса доим ёдга оламиз, илмидан фойдаланамиз, сийратларини ўрганамиз.
"Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузда): "Албатта, Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўлурман”, деб ёзиб қўйгандир. Албатта, Аллоҳ кучли ва қудратлидир" (Мужодала сураси, 21-оят);
"Ҳолбуки, куч-қудрат фақат Аллоҳники, Унинг Пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар" (Мунофиқун сураси, 8-оят).