loader
Foto

Крганов Вассерманнинг ҳижобни алмаштириш таклифига баҳо берди

"Бош ёпиқ бўлиши керак. Уни айнан рўмол билан ёпиш шартмас, бу шляпа бўлиши мумкин, бошқа бош кийимлар бўлиши мумкин. Ҳозир турли мамлакатларда ва бизда ҳам аёллар учун саллага ўхшаш махсус бош кийимлар сотиляпти. Аёллар уларни кийишни яхши кўрадилар. Улар жуда қулай ва сочни ҳам, бош ва бўйиннинг ёпилиши керак бўлган қисмларини ҳам қоплайди", деди Крганов. Россия мусулмонлари диний ассамблеяси раҳбари муслима аёллар бўйинларини ҳам ёпишлари зарурлигини таъкидлади.

"Биз бу мавзуни ҳам муҳокама қилдик. Ахир, қизларимиз тананинг бу қисмларини ёпиш учун баланд ёқали блузкалар кийишлари мумкин. Аслини олганда, улар бундай кийимни кийиб, Ислом шариатининг амрига амал қилишади ва ҳамма нарсани тўғри қилишади. Шунинг учун, бу ерда биз Вассерман билан келишишимиз мумкин. Бундай қилиш мумкин", деди у.

Кргановнинг қўшимча қилишича, Давлат Думаси депутати ниманидир тақиқлашни таклиф қилмаяпти, аксинча, Россияда яшовчи муслима аёлларга бизнинг урф-одат ва менталитетимизга яқин бош кийимлар танлашга ечим топишга ҳаракат қилмоқда.

Россия жамиятида мактабларда рўмол ўраш масаласи бўйича муҳокама Тюмендаги мактаблардан бирида ўқувчидан ўқишни давом эттириш учун ҳижобини ечиш талаб қилинган воқеадан сўнг кучайган.