2022 йил, 8 сентябрь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II вафот этди. Букингем саройи унинг ўғли Чарльзни янги қирол деб атамоқда.
Бу ҳақида қироллик оиласининг Twitter саҳифаси хабар қилади.
"Бугун тушдан кейин қиролича Балморалда тинчгина вафот этди. Қирол ва қиролича-консорт бугун кечқурун Балморалда қолади ва эртага Лондонга қайтади", — дейилади Букингем саройи баёнотида.
Гап ворислик тартибига кўра кейинги қирол бўладиган Чарльз ва унинг рафиқаси Камилла ҳақида кетмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Балморал қасри - Шотландиядаги мулк, инглиз қиролларининг шахсий қароргоҳи. 1856 йилда готика услубида қурилган. Қиролича Елизавета II ҳар ёзни у ерда ўтказар эди. Атрофидагилар унинг бу ерда ўзини жуда бахтли ҳис қилганини айтади.