Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бу дин фақат арабларнинг ўзларигагина келди деб айтмаганлар. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида дейди: “Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига юборилди, мен эса бутун инсониятга юборилдим”. (Бухорий ривояти).
2. Қуръонни ўқиган ҳар бир киши унинг бутун инсониятга юборилганлигини ҳамда барча-барчани Аллоҳнинг динига иймон келтиришга чақирганлигини тушунади. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Маккада нозил бўлган оятларда бутун инсониятга қаратилган бу чақириқ куннинг ёруғидек аниқдир. Мисол учун, Анбиё суранинг 107 оятида шундай дейилади: “Дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик”. Фотиҳа сурасида эса: “Оламларнинг Роббиси, Раҳмон ва Раҳим Аллоҳга ҳамду сано бўлсин”, деб келади. Буларнинг барчаси ҳижратдан олдин Муҳаммадга соллоллоҳу алайҳи васалламга ваҳий бўлган.
3. Юқорида келтирилган далил-ҳужжатлардан биз Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам замон шароитларидан келиб чиққан ҳолда ўз режаларини ўзгартирган деган даъволарнинг асоссиз эканлигини кўрамиз. Бу ерда ҳам мантиқий, ҳам муътадил бўлган қонуннинг тадрижий ривожланиши мавжуддир. Ҳар қандай инсон учун ўз хулқ-атвори, ўзини тутиши, маънавиятини, одатларини ўзгартириши ҳеч қандай иложсиздир. Ёки бир кечада характери, хулқи, чуқур илдиз отган одатларидан воз кечиб юбориши жуда-жуда қийиндир. Ислом дини инсонларнинг онгларида ва юракларида Аллоҳга бўлган иймоннинг қарор топиши билан бошланди. Бу эса одамлар ҳаёт йўлининг босқичма-босқич ўзгаришига асос бўлиши учун бир мустаҳкам пойдевор эди. Қулчиликка барҳам бериш, судхўрлик, ичувчиликни секинлик билан таъқиқлаш каби кўплаб диний қонун-қоидаларга етакловчи бир сиёсат эди. Ҳақиқатда, Макка даври иймон қарор топган ва тасдиқланган бир давр бўлди. Шунга асосан кейинги қонун ва қоидалар Мадина даврида юзага келди.