"Сиз тақдим этган ходимлар рўйхатини янгилашимиз керак. Тегишли хат аллақачон жўнатилган. Уларнинг кўпчилигида барча ходимлар қатнашмаган. Instagram ник-неймлари ва Telegram id-манзиллари бир-бирини такрорлайдиган ҳолатлар мавжуд", - дейилган хабарлардан бирида.
Грозний туманидаги мактаблардан бири «завуч»ининг айтишича, барча ходимлар 19 сентябргача Instagram ва Telegram аккаунтларини очишлари ва электрон шаклни тўлдиришлари шарт. Шундан сўнг туман таълим бўлимлари учун "реакция" қолдириб, шарҳлар ёзиб, баённомалар тузиш керак.
Тегишли кўрсатмалар ҳақида республика ИИВ куч тузилмаларидан бирининг ходими ҳам "Кавказ-Реалии" таҳририятига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бир неча ой олдин бўлинманинг барча ходимларига "ижтимоий тармоқларда фаол бўлиш" топшириғи берилган.
Нашр аввалроқ Чеченистонда режимга содиқлик кўрсатмайдиган ва айни пайтда унга қарши чиқмайдиган "бефарқ" аҳолига эътибор қаратгани ҳақида хабар берган эди. Вилоят раҳбари Рамзан Қодиров бу тоифани "энг хавфли" деб атади. Гап асосан ёшлар ҳақида. Суҳбатдош ҳуқуқ ҳимоячилари шу йўл билан Қодиров республикада шахсий ҳокимият режимини кучайтираётганини таъкидламоқда.