loader
Foto

Сурияда йирик вабо эпидемияси

Тарқалишининг асосий сабаби одамларнинг ифлосланган сувни истеъмол қилиши, шунингдек, нопок сув билан баъзи жойларда ўсимликларни суғориш ҳисобланади. 2011 йилнинг март ойида мамлакатда можаро бошланганидан бери Сурия инфратузилмаси жиддий шикастланган, айрим ҳудудлар аҳолиси тоза сувга эга эмас. Ҳукуматпараст SANA ахборот агентлиги Дамашқ Соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Самир Шаҳрурга иқтибос келтирган ҳолда вазирлик барча вилоятлардаги департаментлар билан сувни ҳамда баъзи мева ва сабзавотларни синовдан ўтказишни мувофиқлаштирганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, мамлакатнинг ҳукумат назорати остидаги ҳудудларидаги шифохоналарда вабо билан оғриган беморларни даволаш учун дорилар мавжуд.