Ўзбекистонда бўлиб ўттган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) келажаги йўқлигини кўрсатди. Бундай фикрни 16 сентябр куни Fаcebook да Украина собиқ ташқи ишлар вазири Павло Климкин билдирди.
«КХШТнинг куни битди. Бугун ҳам эмас, эртага ҳам эмас, лекин битди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммити буни барчага кўрсатди. Хитой Марказий Осиёдаги асосий ўйинчига айланди», — деб ёзади у.
Дипломатнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путиннинг Хитойда Россиянинг Украина билан уруши юзасидан «ташвиш ва саволлар» борлигини тан олиши «ҳаммани ҳайратда қолдирди».
«Хитой Россияга нисбатан менсимаслик билан муносабатда бўла бошлади, Россия билан муносабатлар совуқлашмоқда. Стратегик даражада улар ҳамкорлик ҳақида гапиришда давом этадилар, аммо Хитой ёрдам бермайди. Ростини айтайлик: Путиннинг Хитойга тўлиқ ютқазиши фойдали эмас. Аммо аввал Кремль Хитой учун кичик бўлса ҳам шерик бўлган. Энди у вассалга айланди», деб тушунтирди Климкин.
Унинг сўзларига кўра, «Россия ҳамма учун ажралмас глобал ўйинчи бўлишни хоҳларди, аммо у периферик омадсизга айланиб бормоқда».
«Гап нафақат Путинни самолёт олдида кутиб олишмаганида, гарчи бу ҳам кўп нарсани айтсада. Энди у Хитойга пастдан юқорига қарайди. Бир нуқтада Ғарб ва Хитой Путинни алмаштиришга рози бўлиши мумкин ва бундан қўрқиш энди ниҳоят унга етиб боради. Буларнинг барчаси Украина шарофатидир», - деди Климкин.