loader
Foto

Талаба қиз ҳижоб туфайли ўқишдан ҳайдалди

Бунда таълим муассасасининг изоҳ беришича, қиз «бош кийими кийиб юриш сабаблари тушунтирилган ҳолда диний етакчидан маълумотнома тақдим этиши лозим», хабар беради DNJ га ҳавол қилган ҳолда IslamNews.

Воқеа билан қизиқиб қолган Нью-Йоркнинг Beldock Levine & Hoffman юридик фирмаси адвокатлари коллежга Линда ўқиш давомида тўланган бир неча минг долларни қоплаш талаби билдирилган хат жўнатдилар. Келгусида муслима номидан судга камситилганлик ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиниши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

«Коллежнинг бу ҳаракатларини асло оқлаб бўлмайди. Ҳеч ким таълим олиш ва ўзининг диний эътиқодларига риоя қилиш ўртасидан бирини танлашга мажбур қила олмайди», – дейилади ҳуқуқшуносларнинг баёнотида.