loader
Foto

Ҳақоратлар сизга асло зарар бермайди

Ҳассон айгади:

Шеър:

Маломатчи қилса ҳаҳорат, ғавғо,

Аҳмоқ тиш қайраса, қилмасман парво.

Америка Кўшма Штатларининг собиқ президенти Абрам Линколн шундай дейди: “Менга келган ҳақоратомуз хатларни асло ўқимайман. Уларга раддия ёзиш у ёқда турсин, ҳатто конвертини ҳам очмайман. Сабаби мен улар билан овора бўлсам, халқимга ҳеч нарса бера олмайман”.

Демак, маънисиз сўзлар айтувчи ҳақоратчи, пасткаш ва маломатчиларнинг гаплари кимсага зарар бера олмайди. Мусулмон киши уларга эътибор ҳам бермаслиги ёки шижоат соҳиблари ундан таъсир-ланмасликлари керак.

Иккинчи Жаҳон уруши вақтида Америка денгиз қўшинлари қўмондони шуҳратпараст киши эди. У ўзига ҳақорат ва сўкишлар ёғдирадиган ходимла-ри билан биргаликда ишлаб, бундай дер эди: “Бугун менинг ҳақимда жуда катта танқидлар бор. Ёшим улғайди. Ўзимга назар солиб, бир нарсани билдим: гап-сўзлар ғалабани йўққа чиқара олмайди, қўрғон деворларини вайрон ҳам эта олмайди”.

Шеър:

Шоирлар мендан не қилишар талаб?

Умрим кетиб борар элликка қараб.

Дилимга жо бўлди ул Масиҳ сўзи,

“Яшангиз, - деган у, - ёвни ярлақаб”.

Бунинг маъноси - душманларингизни кечиринг! Улар умрингиз заволи бўлган ҳиқду адоват, интиқом ва қасосдан саломат бўлсинлар.

Улар (мазкур тақводорлар)...одамларни (хато ва камчиликларини) кечирадиганлардир” (Моида сураси 95-оят).

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам асирларга: “Кетаверинглар, сизлар озодлар”, деганлар.

...Бу кун сизларга нисбатан айблов йўқ” (Юсуф сураси 92-оят.).

“...Аллоҳ ўтган (ов жиноятлари)ни кечирди” (Намл сураси 60-оят).

Доктор Оиз Қарний

"Ўкинма" китобидан