Самарқанддан сўнг Путин нафақат «драйв»ни йўқотгани ва довдираб қолгани, балки у маънавий жиҳатдан синганлиги ва энди кенг кўламли кескин ҳаракатларга қодир эмаслиги аниқ бўлди.
У ШҲТ раҳбарлари ва жаҳон оммавий ахборот воситалари олдида шунчалик руҳан тушган, синган одам кўринишида пайдо бўлди. Энди у яқинлашиб келаётган ғалаба ҳақида хўроздай қичқирмаяпти, балки "ёмон" Украина рад этаётган тинчлик музокаралари ҳақида қайғули тарзда нимадир дейди.
Россиялик ҳайбаракаллачи ватанпарварлар нима учун Путин аҳоли ва иқтисодиётни умумий урушга сафарбар қилиш учун фавқулодда чоралар кўрмаяпти, ахир "бошқа йўл билан ғалаба қозониб бўлмайди" деб ҳайрон. Албатта, бундай чоралар ҳар хил муаммоларни келтириб чиқаради, лекин менимча, гап бунда эмас. Путин шунчаки тушунадики, у "жанг қилаётган халқнинг етакчиси", янги Гитлер ёки Сталин, айниқса Рузвельт ёки Черчилл ролига дош бера олмайди. У хушомадгўй хизматкорлар ваъда қилганидек, бир-икки ҳафта ичида Украина устидан "текин" ғалаба қозонишни ўйлади. У жиддий жанг қилишга тайёр эмасди, билмасди ва қўрқарди.
Путин эски такасалтанглардан. Уни шахсан таниганлар у қўрқоқ, дангаса, қарор қабул қилишдан қўрқади, тез муваффақиятга олиб келмаса, ҳар қандай ишга қизиқиши йўқолади, деб ёзишади. Урушаётган мамлакат раҳбарининг роли бу хислатларнинг барчасига мос келмайди. Бундай раҳбар жасур, фаол, қатъиятли, стресс ва қийинчиликларга тайёр бўлиши керак. Зеленский бу ролга мос келади, аммо Путин эмас.
Агар режим сафарбарлик моделига ва тотал урушга ўтса, унга бошқа раҳбар керак бўлади. Бундай вазиятда Путин ўрнини ёшроқ, қатъиятли ва самаралироқ диктатор эгаллаши мумкин.
Путин бунинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. У ҳали ҳам одатига кўра, ҳамма нарсани пул ёрдамида ҳал қилиш, ёлланма аскарларни ёллаш, масъулиятни бошқалар – минтақалар раҳбарлари, Пригожин, Қодировлар зиммасига юклашдан умидвор. Аммо Пригожиннинг маҳкумлари ҳам, Қодировнинг абреклари ҳам, минтақалар кўнгиллилар батальонларидан маргинал ва пиёнистлаар ҳам уни қутқара олишмайди. Путин эса бошқа ҳеч нарсага руҳан тайёр эмас. Шунинг учун унинг режими, афтидан, узоққа бормаса керак.