loader
Foto

Путин ва ўнта янги муаммо

Сиёсий импотентнинг чала чоралари. Путиннинг Россияда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолашини шундай тавсифлашим мумкин.

Россия армияси Украинада кўрган йўқотишлар тўлиқ қопланмагани боис ҳозир оғир аҳволда. Кўнгиллиларнинг яширин сафарбарлиги ёрдам бермаяпти, ахлоқ тузатиш колонияларига тўпланган маҳкумлар ҳам масалани ҳал қилмади.

Владимир Путин ниҳоят "махсус операция"да мағлубиятни тан олди: жон талвасаси аллақачон бошланди.

Мана энди ҳамма бир ойдан кўпроқ вақт давомида уруш эълон қилиш ва умумий сафарбарлик ҳақида гаплашмоқда, аммо ҳеч нарса рўй бермади. Путиннинг "миллат" га мурожаати ҳақида эълон пайдо бўлди ва мутахассислар, айниқса руслар жонланди – мана, ҳозир бўлади! Бироқ, эълон пайдо бўлишга улгурмасдан, Россия компанияларининг шундоқ ҳам куни битган акциялари Москва фонд биржасида кескин қулади.

Бироқ, Путин кеча сўзга чиқмади. Нимадир нотўғри кетдими? Ҳужжат матни мос келмадими? Бугун эрталаб Россия Президенти мамлакатда умумий сафарбарлик эмас, балки қисман сафарбарлик эълон қилади. Қисман сафарбарлик, бу ҳам Россия армиясининг муаммоларини ҳал қилмайди. На миқдорий, на профессионал жиҳатдан – ҳеч қандай. Ҳатто уларни кўпайтирди ҳам. Нима бўлганда ҳам, бу сафарбарликнинг мажбурий шакли бўлади. Мажбурлаш бор жойда эса ҳар доим исён учун ўрин топилади.

Дарҳол эмас. Аста-секин. Аммо Россия оммавий ахборот воситаларининг янгиликлар ленталарида қисман сафарбарлик доирасида бўйин товловчилар, дезертирлар ва энг муҳими, исёнлар - бўлинма ёки ҳатто ҳарбий қисм даражасидаги исёнлар ҳақида хабарлар бўлади

Яъни, бир қалам тортиш билан Путин ҳеч қандай муаммони ҳал қилмади, балки ўнлаб янги муаммолар учун шароит яратди.