Путин суратга олиш вақтини ўзгартириш ва қарорларини қайта кўриб чиқиш учун соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни ўйлаб топган бўлиши мумкин.
Россия президенти Владимир Путин россияликларга мурожаат ёзиб олишга тайёргарлик кўраётганда тоби қочиб қолди. Тасвирга олиш гуруҳи Кремль золимини тўртта муваффақиятсиз уринишдан кейингина суратга тушира олди.
Бу ҳақида Британиянинг Daily Mail таблоиди ёзган.
Кремл миш-мишларига кўра, Путин гўёки йўтал хуружи ва оғриқдан азият чеккан. Россия Федерацияси президентининг нутқи бир неча марта қайта ёзилиши керак эди.
Путинга мурожаатни ёзиб олишга тўртинчи муваффақиятсиз уринишдан сўнг шифокорлар чақирилди, Путин уларга ҳам кўкрак қафасидаги оғриқлардан шикоят қилди.
"Шифокорлар суратга олишни кейинга қолдиришни ва улар билан бирга текширувдан ўтишни маслаҳат беришди", деб ёзади газета.
Путиннинг яқин атрофидаги баъзи одамларнинг фикрича, у суратга олиш вақтини ўзгартириш ва қарорларини қайта кўриб чиқиш учун соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни кўрсатган.
"Президентга яқин одамлар унинг патологик қатъиятсизлиги ва қарорлар, айниқса муҳим қарорларни қабул қилишдаги ўзига ишончсизлигини билишади", дейилади мақолада.
Шу билан бирга, айрим хавфсизлик ходимлари "президентнинг қарорига иштиёқсиз муносабат билдиришди".