loader
Foto

«Азовстал» ҳимоячиларини Гомел орқали Медведчукга алмашдилар

Кеча "Гомел" аэропорти ходимлари биноларда изоляция қилинди. Бу Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашинувини амалга ошириш учун қилинди, дея хабар бермоқда «Флагшток» давлат «Белаэронавигация» РУПга алоқадор манбага таяниб.

Телеграм-каналлари хабарига кўра, кеча соат 14:40да Россия Федерациясининг борт рақами РА-76669 бўлган Ил-76 самолёти Гомел аэропортига қўнди. Тўққиз соатдан кейин (соат 22:30да) у учиб кетди.

Шундай қилиб, Россия Федерациясидан Гомел аэропорти ҳудудига 200 га яқин украиналик ҳарбийлар, жумладан, 2022 йил май ойида Россия томонидан асирга олинган Мариупол «Азовстал» заводи ҳимоячилари ҳам самолётда етказилди.

Украина ҳарбийлари эвазига Россия Путиннинг оғайниси, уруш бошланганидан кейин уй қамоғидан қочиб, Украинани тарк этишга уринган россияпараст сиёсатчи Медведчукни ва 55 нафар россиялик ҳарбийни қайтариб олди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР