loader
Foto

Россияда “мобилизация” номи остида “этник тозалаш” сиёсати амалга оширилмоқда

Жумладан, шу йилнинг биринчи ярмида, Марказий Осиё давлатларидан жами 121 минг мигрантлар Россия фуқаролигини олган. Россия давлат органлари ва мулозимларининг лойиҳаларига кўра, кейинги ўн йил ичида фуқаролик олган марказий осиёликлар энг биринчи бўлиб, мажрубий равишда сафарбарликка юборилиши кутилмоқда.

Қолаверса, бурятлар, ёқутлар, доғистонликлар, Волга бўйи аҳолиси, кавказнинг қолган худудлари аҳолисини сафарбарликка жалб қилиш, Россиянинг бошқа худудларига қараганда алоҳида шиддат билан амалга оширилмоқда. Бир сўз билан айтганда, “Рус дунёси” учун, Украинада одам ўлдириш ва ўзлари ўлиш учун, рус бўлмаганлар юборилмоқда.

1916 йилда ҳам Туркистоннинг катта худудларида кўплаб қўзғолонлар бўлган эди. Шунда ҳам, Чор Россияси туркистонликларни биринчи жаҳон урушига олиб бориб, қардош туркларга қарши урушга ташламоқчи бўлган. Жумладан, 1916 йилги “Жиззах қўзғолони”да, одамлар Чор Россиясига қул бўлишдан, еки урушга бориб турк қардошларни ўлдиришдан бош тортган.

Қўзғолон сабаб, баъзи маълумотларга кўра, бир миллионга яқин туркистонликлар, ўлдирилган эди. Бугун тарих яна қисман такрорланаяпти: бизни назорат қилишга қаратилган империалистик урушда, яна миллатдошларимиз урушга ташланиш арафасида...

Камолиддин Роббимов

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР