Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари, армия генерали Дмитрий Булгаков ўз лавозимидан озод этилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги. У бошқа ишга ўтади, деб хабар беради "РБК".
Мудофаа вазири ўринбосари лавозимига аввалроқ Россия Мудофаа назорати миллий маркази раҳбари лавозимида ишлаган генерал-полковник Михаил Мизинцев тайинланди, дея хабар беради агентлик. У Қуролли Кучларнинг моддий-техник таъминоти учун жавобгар бўлади.