Воқеа тафсилотларини Удмуртия раҳбари Александр Бренчалов ўзининг телеграм-каналида айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, эркак Ижевскдаги 88-сонли мактабга кириб, қоровул ва бир неча болаларни ўлдирган.
"Болалар орасида қурбонлар ва ярадорлар бор. Ҳозир эвакуация деярли тугади", — деди Бренчалов жиноятчи ўз жонига қасд қилганини таъкидлаб.