loader
Foto

Путин ядро қуролидан фойдаланишга тайёр: Украина разведкаси Кремлнинг мақсадларини маълум қилди

Кремлнинг Украинага қарши урушда ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги тизимли баёнотлари разведкада манипуляция ва қўрқитиш сифатида қабул қилинмайди.

Бош разведка бошқармаси матбуот котиби Вадим Скибицкий The Guardian нашрига берган интервьюсида Россия ҳақиқатан ҳам кўп сонли шаъсий таркиб ва техникалар жойлаштирилган фронт чизиғи бўйлаб тактик ядро қуроллари билан зарба бериши мумкинлигини тахмин қилди. Бундан ташқари, қўмондонлик марказлари ва муҳим инфратузилма ишғолчиларнинг нишонига айланиши мумкин.

"Уларни тўхтатиш учун бизга нафақат зенит тизимлари, балки ракетага қарши тизимлар ҳам керак", деб эслатади Скибицкий. Бундан ташқари, Скибицкийнинг сўзларига кўра, ОРДЛОда деярли ҳеч ким қолмаган - босқинчилар деярли барча тинч аҳолини мажбуран сафарбар қилишган. Разведка маълумотларига кўра, босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларининг бир қисми аҳолиси Донбасс тақдирини такрорлаши мумкин.