Россия Президенти Владимир Путин Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари "суверенитети" ва «мустақиллиги»ни тан олиш ҳақида фармонлар имзолади. Ҳужжатлар ҳуқуқий маълумотлар порталида 30 сентябрга ўтар кечаси эълон қилинди.
РФ қўшинлари Россиянинг Украинага тўлиқ босқини пайтида ушбу минтақалар ҳудудларининг фақат бир қисмини эгаллаб олишди. Хусусан, Запорожье вилоят маркази Украина назорати остида.
Аввалроқ, 30 сентябрь куни Россия Украинанинг тўртта вилоятини қўшиб олишни эълон қилмоқчи эканлиги маълум бўлди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, 30 сентябрь Россия Федерацияси "референдумлар" ўтказган, ўз-ўзини эълон қилган "ДХР" ва "ЛХР", шунингдек Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятларининг "Россия Федерацияси қўшилиш тўғрисидаги битимлар" имзоланади. Путин тадбирда катта нутқ сўзлаши кутилмоқда.