Россия Украинанинг тўртта вилоятини аннексия қилиб олди
Путин очилиш нутқида дарҳол Украина ҳудудлари аннексия қилинишини эълон қилди.
"Бугун биз Донецк халқ республикаси, Луганск халқ республикаси, Запорожье вилояти ва Херсон вилоятини Россия таркибига қабул қилиш бўйича келишувларни имзолаяпмиз", — деди у.
Шунингдек, у Федерал Мажлис "Россия Федерациясининг тўртта янги субъекти"ни яратишни қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.
Путиннинг нутқи ҳақида нималар маълум?
Намойишкорона оммавий аннексия бугун соат 15:00 да Кремлда ўтказилиши режалаштирилганди. Маросим Георгиевский залида Минск вақти билан соат 15:00 да бошланди.
Тадбирда Кремл қўшиб олишга қарор қилган босиб олинган ҳудудларнинг босқнчи ҳокимияти вакиллари, Давлат Думаси депутатлари ва бошқа меҳмонлар ҳам иштирок этди.
Маълумки, Москванинг Қизил майдонида аллақачон "Донецк, Луганск, Херсон, Запорожье - Россия" ёзуви туширилган митинг саҳнаси ўрнатилган.
Тарғибот шиорлари, эҳтимол, унинг матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ айтган "Путиннинг катта нутқи" учун осилган.
Дунё Россияни огоҳлантирганди
Украинадан ташқари, Ғарб давлатлари, шунингдек, дунёнинг бошқа бир қатор давлатлари Россия Федерацияси томонидан Украинанинг тўртта вилоятида Россия қўшинлари босиб олган ҳудудларда ўтказилган сохта референдумларни тан олмаслигини эълон қилди.
Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари аллақачон Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилган ёки эълон қилишга тайёрланмоқда.