loader
Foto

Байден: АҚШ Украинага ўз ҳудудларини қайтаришда ёрдам беради

АҚШ президенти ДЖо Байден 30 сентябрь куни Россия Украинанинг бир қисмини аннексия қилишга уринишларига шундай муносабат билдирди, деб ёзади "Европейская Правда".

Оқ уй томонидан эълон қилинган баёнотда Байден Қўшма Штатлар Россиянинг бугунги кунда суверен Украина ҳудудини аннексия қилишга қаратилган фирибгарлик ҳаракатини қоралашини таъкидлади.

"Россия халқаро ҳуқуқни бузди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомини плймол қилди ва ҳамма жойда тинч-тотув халқларни менсимаслигини намойиш этди. Хато фикрда бўлманг: бу ҳаракатларда қонунийлик йўқ. Қўшма Штатлар Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегараларини доимо ҳурмат қилади. Биз Украинанинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Ҳарбий ва дипломатик мавқеини мустаҳкамлаш, шу жумладан Қўшма Штатлар шу ҳафта эълон қилган қўшимча 1,1 миллиард долларлик хавфсизлик ёрдами орқали ўз ҳудуди устидан назоратни тиклаш учун", деди Джо Байден.

Унинг таъкидлашича, аннексияга уринишларга жавобан Қўшма Штатлар иттифоқчи ва ҳамкорлар билан биргаликда бугун янги санкцияларни эълон қилмоқда.

"Бу санкциялар Украина ҳудуди мақомини ўзгартиришга қаратилган ноқонуний уринишларни сиёсий ёки иқтисодий қўллаб-қувватловчи Россиянинг ичида ва ташқарисида жисмоний ва юридик шахслар учун харажатларга олиб келади. Биз халқаро ҳамжамиятни бу ҳаракатларни қоралаш ва Россияни жавобгарликка тортиш учун жипслаштирамиз.

Биз Россиянинг қўшни давлат чегараларини ўзгартиришга дадил уринишларига қарамай, Украинага ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган жиҳозларни етказиб беришда давом этамиз. Ва мен Конгресс Украинани қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 12 миллиард доллар ажратадиган қонунни имзолашини интиқлик билан кутаман", деди Байден.У халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзоларини Россиянинг ноқонуний аннексия қилиш уринишларини рад этишга ва зарур бўлган вақт давомида Украина халқини қўллаб-қувватлашга чақирди.