loader
Foto

Тўрт ракатли суннат намозларини ўқиш тартиби

2. «Аллоҳу акбар» дейиш билан намозга киришилади.

3. Қўлларни киндик остига боғлаб, Фотиҳа ва бирор сура қироат қилинади.

4. Аллоҳу акбар билан рукуъга борилади.

5. Аллоҳу акбар билан тикланиб, сўнгра яна такбир билан икки марта сажда қилинади.

6. Иккинчи ракатга туриб, уни ҳам шу йўсинда бажарилади.

7. «Аввалги қаъда»да фақат ташаҳҳуд ўқиб, такбир билан учинчи ракатга турилади.

8. Учинчи ракатда Фотиҳа сурасини ва бирор сура ёки каттароқ оятни қироат қилинади ва яна Аллоҳу акбарбилан рукуъ ва икки сажда қилинади.

9. Аллоҳу акбарбилан тўртинчи ракатга туриб, бунда ҳам фақат Фотиҳа сураси ва бирор сура ўқилади.

10. Аллоҳу акбарбилан рукуъ ва икки сажда қилинади.

11. «Охирги қаъда»да ташаҳҳуд, салавотлар, дуолар ўқиб, икки томонга салом бериб, намоз якунланади.

Тўрт ракатли суннат намозлари ҳам тўрт ракатли фарз намозлари каби адо этилади. Фақат тўрт ракатли суннат намозларида учинчи ва тўртинчи ракатларда Фотиҳадан сўнг бирор сура қўшиб ўқилади.

Муфассал намоз китобидан