Йиғилишда, шунингдек, Татаристон Республикаси муфтийсининг биринчи ўринбосари Илфар ҳазрат Хасанов, Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси аппарати раҳбари Ирек Арсланов, шунингдек, республикада қисман сафарбарликни ташкил этиш бўйича масъул шахслар ва бошқалар қатнашди.
Комил ҳазрат Самигуллин аскарларни жойлаштириш шароитларини кўздан кечирди, чақирилувчи мусулмонлар, жумладан, имомлар билан суҳбатлашди. Уларнинг бир қанча шариат саволларига жавоб берди ва ўз кўрсатмаларини берди. Сўнгра етакчилар бинода мусулмонлар ва бошқа дин вакиллари учун ташкил этилган идобат қилиш хоналари билан танишдилар. Бу ерда таҳорат олиш, намоз ўқиш, ёлғизлик учун шароит яратилган. Комил ҳазрат намозхонага жойлаштириш учун имомларга диний адабиётлар ва дуолар тўпламларини топширди. Бундан ташқари, Татаристондан сафарбар қилинган барча мусулмонлар дуо ёзилган чўнтак китоблари билан таъминланиши режалаштирилган.
Улар қулай шрифт ва форматда тайёрланган. Муфтий ҳазратлари босқинчилик учун сафарбарлик қилинган аскарларби учрашувда шу кунларда сафарбар қилинган Татаристон фуқароларини қўллаб-қувватлаш мақсадида пул йиғиш акцияси эълон қилингани, бу пулларга ҳалол озиқ-овқат, дори-дармон қутилари ва иссиқ ички кийим харид қилиш ва жўнатиш режалаштирилганлигини ҳам айтди. Пул йиғиш давом этмоқда. У Татаристон Республикаси диний бошқармасининг "Закот" хайрия фонди томонидан амалга оширилмоқда. АПМ РФ, «С верой в будущее» каби хайрия жамғармалари ҳам қўшилди.