Россия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, қуршов хавфини баҳона қилиб, қўшинлар Красний Лимандан олиб чиқиб кетилганини эълон қилди. Сўнгги кунларда Россия қўмондонлиги Украина Қуролли кучлари шаҳарни ўраб олишга муваффақ бўлганини рад этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка урушни ўрганиш институти Красний Лиман яқин кунларда ёки ҳатто бир неча соат ичида украиналик ҳарбийлар томонидан босиб олиниши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Ўшандан бери Украина Қуролли Кучлари бир нечта аҳоли пунктлари озод қилинганини эълон қилди, Россиянинг ҳарбийпараст ОАВ «Вагнер» ХҲК бўлинмалари ва яқинда бу ҳудудга сафарбар қилинган ҳарбий хизматчиларни зудлик билан кўчириш ҳақида хабар беришди.
Шу билан бирга, Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти Купянский туманида отиб ташланган автоколонна топилганини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 20 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Киев Россия ҳарбийларини ўққа тутилишдан қочишга уринган тинч аҳолини ўлдирганликда айблайди. Россия қўшинлари қўмондонлиги Украина Қуролли кучларини колоннага зарба беришда айбламоқда.
Яқин вақтгача Купянский туманида шиддатли жанглар кетаётган эди, бу ҳафта Россия қўмондонлиги чекиниш ҳақида эълон қилди. Украина Қуролли Кучлари аскарлари кўплаб ҳалок бўлганлар ҳақида гапиришади:
«Ушбу ҳудуд беш кун олдин озод қилинган. Саналарда адашиб кетишим мумкин, чунки мен учун ҳаммаси бир катта кунга ўхшайди. Бу рус танки. Бу ерда жуда кўп танклар бор, улар артиллерия снарядлари билан йўқ қилинган. У ердаги пиёдаларнинг жанговар машинаси ғарбий шериклар томонидан бизга тақдим этилган камикадзе дрон томонидан йўқ қилинган. Хўш, бу ердаги пиёдалар ўқотар қуроллардан отиб ўлдирилган».
Украина Қуролли кучлари қўмондонлигининг таъкидлашича, биз Харьков вилоятида ҳужум давом этишини, шунингдек, Северодонецкга йўл очиладиган Красний Лиман ҳудудида Украина кучларининг бирлашишини кутишимиз мумкин.