Киев-Печерск Лавра бош руҳонийси лавозимини эгаллаб турган (Россияга тегишли) Москва Патриархатининг УПЧ митрополити Павел Лебедь билан чегарада кўгилсиз ҳодиса содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра у Украинадан черков қолдиқларини олиб кетаётганда қўлга олинган.
Бу ҳақида бир нечта суратларни чоп этган IDenteficator нашри хабар берди. Ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиқланмади.
"Бош руҳоний Павел черков қимматбаҳо буюмларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтда чегарада қўлга олинди. У ўзи учун черков мулкининг ҳужжатларини ўзига-ўзи ёзиб берган", - дея хабар беради манба.
Унинг таъкидлашича, митрополитга унинг атрофидаги одамлар ҳамроҳ бўлган: Степан Казмирук ва Кирилл Борисевич. Эълон қилинган кадрларга кўра, митрополит икона ва олтин олиб чиқишга ҳаракат қилган. Шу билан бирга, ҳужжатларда улар "маданий, бадиий, тарихий, этнографик ёки илмий аҳамиятга эга эмаслиги" қайд этилган.
МП УПЧ ҳозирча маълумотга изоҳ бермади. Шуни таъкидлаш керакки, митрополит Павел Украина диний муҳитида жуда жанжалкаш шахсдир. У Москванинг кучли мухлиси сифатида танилган ва Россия тажовузи бошланганидан кейин ҳам ўз позициясини ўзгартирмаган.
Лебедь ўз фаолияти давомида бир қатор жуда зиддиятли баёнотлар берди. Масалан, у Қўшма Штатлар махфий лабораторияларда ўстирилган заҳарли чивинларни украиналикларга ташлаганини айтди.