Амалиёт шуни кўрсатадики, айнан мана шу баёнот таълим муассасаларида рўмол ўраш тақиқланишига асос бўлиб хизмат қилади. Таълим муассасалари директорлари диний рамзлар "дунёвийлик" тамойилига зид эканлигига асосланмоқда.
Муфтийнинг тушунтиришича, муслима аёллар ҳижобни диний мансублигини кўрсатиш учун эмас, балки бу ислом динининг ажралмас қисми бўлгани учун кийишади.
"Мусулмон аёлнинг Қуръонда белгилаб қўйган кийиниш шакли, амалдорларнинг унга нисбатан тақиқ қўйиш талабига қарамай, на зийнат, на диний мансублик намойиши, на диндорларнинг инжиқлигидир! Бу Қуръон талаблари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари асосида диний амалларнинг ажралмас мажбурий қисмидир", — деб ёзди Аширов ижтимоий тармоқларда.
Муфтий диний кўрсатмаларни бажармаслик гуноҳ эканлигини, уларни инкор этиш эса, умуман олганда, исломдан чиқиш эканлигини эслатиб ўтди.
"Мўмин киши Қуръонда белгиланган меъёрларни инкор эта олмайди, чунки инкор қилиш инсонни
ўз-ўзидан гуноҳ бўлган мажбуриятни инкор этмасдан ижродаги бепарволикнинг намоён бўлишидан фарқли ўлароқ, худосизликка олиб келади", - дейилади унинг постида.
"Шунинг учун амалдорларнинг муслима аёлларга нисбатан бошини очиб юриш талаби уларнинг эътиқодига зўравонлик қилиш ва мусулмон аёлларни гуноҳга мажбурлашдан бошқа нарса эмас", деб хулоса қилди дин арбоби.