Бу ҳақида Reuters га таяниб РБК-Украина хабар беради.
"Кубадаги ракета инқирозидан кейин биринчи марта, агар ишлар ҳақиқатдан ҳам худди шундай кетса, бизда ядро қуролидан фойдаланиш билан бевосита таҳдид бор", - деди Байден.
Байденнинг таъкидлашича, Россия президенти "тактик ядровий, биологик ёки кимёвий қуроллардан потенциал фойдаланиш ҳақида гапирганда ҳазиллашмайди, чунки унинг армияси сезиларли даражада ютқазмоқда".
"Биз Кеннеди ва Куба ракета инқирози вақтидан бери Армагеддон эҳтимолига дуч келмагандик", деди у.
1962 йил инқирози даврида Президент Жон Кеннеди давридаги АҚШ ва унинг раҳбари Никита Хрушчев давридаги Совет Иттифоқи Кубада совет ракеталарининг мавжудлиги сабабли ядро қуролидан фойдаланишга яқин келганди.
"Менимча, тактик ядровий қуролларни осонлик билан ишлатиш (фойдаланиш) ва Армагеддон билан якунланмаслик каби нарса йўқ", деди Байден.
Жума куни 70 ёшга тўлган Путин унинг айтишича, у енди аннексия қилган Украинанинг тўртта вилоятини ўз ичига оладиган "Россия" ерларини ҳимоя қилиш учун барча зарур воситаларни, жумладан, Россиянинг ядровий арсеналини қўллашини айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский НАТО Россиянинг ядро қуролидан фойдаланишига йўл қўймаслик учун унга қарши олдиндан зарбалар бериши кераклигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни Россияни Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор сафарбар қилишга буйруқ берган ва Украина ҳудудини аннексия қилиш режасини қўллаб-қувватлаб, ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини айтганида блеф қилмаётгани ҳақида Ғарбни огоҳлантирган эди.