loader
Foto

Кремл орқасидан пичоқ еди: Туркия Европа учун қўшимча газ манбасини топди

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришининг саккизинчи ойида Озарбайжон ва Туркиянинг ғарбий чегарасини боғловчи TANAP Транс-Анатолия орқали газ етказиб бериш икки баравар кўпаяди.

Бу ҳақида Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дёнмез маълум қилди, дея хабар беради Hürriyet.

Туркиядан газ Европага юборилади.

"TANAP қувватини икки баробар оширишга қарор қилинди. Биз қувватни 16 миллиард куб метрдан 32 миллиард куб метргача оширамиз", — деди турк вазири.

Шунингдек, у Туркия қазиб олинадиган газнинг қўшимча ҳажмларининг бир қисмидан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлади.

TANAP Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали ўтади ва у ердан Транс-Адриатика  (TAP) газ қувурига уланади. У Греция, Албания ва Италияга газ етказиб беради.

ЕИ билан келишувларга кўра, Озарбайжон 2027 йилгача Европага газ экспортини икки баравар оширишни режалаштирмоқда.

Бунинг учун Транс-Анатолия газ қувурини (TANAP) йилига 32 миллиард куб метрга ва Транс-Адриатика газ қувурини йилига 20 миллиард куб метрга етказиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилди.