Саудия Арабистони концерт залларида Энрике Иглесиас, The Black Eyed Peas, Дэвид Гетта ва Амр Диаб концерт қўйиб, тажрибасиз саудиялик томошабинларнинг зўр қувончи ва завқ-шавқи остида ўз хитларини ижро этдилар, деб хабар беради The National га ҳавола қилган ҳолда IslamNews.
Бунда The Black Eyed Peas хип-хоп гуруҳи ва Иглесиас концертидан олиган лавҳалардан кўриниб турибдики, саҳна олдидаги майдонда иккала жинс вакиллари бўлган ёшлар эркин вазиятда рақс тушган, бунда аёллар ва эркаклар бир-бирига жуда яқин турган ва ҳатто бир-бирига тегиб ҳам турган – бу консерватив қироллик учун ғайриодатий манзарадир.