loader
Foto

Муҳтарам Владимир Владимирович!

Россия Мусулмонлари диний идораси номидан ва шахсан ўз номимдан туғилган кунингиз билан энг илиқ табрикларни қабул қилишингизни сўрайман!

Сизнинг фавқулодда ғайрати-шижоатнгиз ва кенг кўламли стратегик тафаккурингиз ҳақли равишда нафақат мамлакатимизда, балки бутун жаҳон сиёсий майдонида эътироф этилган давлат раҳбарининг ҳурмати ва обрўсига сазовор бўлди. Сиз Россия давлати манфаатларини изчил ҳимоя қилган ва унинг тарихий миссиясини чуқур англаган ҳолда, ишончли изчиллик ва соғлом фикр мантиқи билан бутун Ғарб жамияти давлатлари бугун ҳаракат қилаётган бир қутбли дунё ғоясининг зарарли эканлигини жаҳон ҳамжамиятига исботладингиз.

Мамлакатимиз учун ўта оғир бир пайтда Ватанимизни илғор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси суръатларини доимий эътибор билан кузатиб, тинчлик ва тотувлик, мамлакатимизнинг анъанавий конфессиялари халқлари ва издошлари ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш учун барча имкониятларни ишга солаётганингиз ғоят қувонарлидир.

Сизнинг қарашларингиз ва позициянгизни чин дилдан қўшиламан ва қўллаб-қувватлайман, бу менинг сизга бўлган самимий ҳурматим ва юксак эҳтиромдан далолат беради.

Улуғ Ватанимиз шон-шуҳратини, қудратини ошириш, маънавиятини юксалтириш, фаровонлигини ошириш, ягона ва буюк давлатимиз – Россия халқларининг бирлиги, тинчлиги ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги кўп масъулиятли фаолиятингизга олиҳиммат мадад ва барака сўраб, Парвардигори Оламдан илтимос қиламиз.

Самимий ҳурмат ва дуолар билан,

Шайх-ул-ислом Талғат Сафа Тожуддин

Бош муфтий, Россия Мусулмонлар диний идораси раиси