Россия президенти Владимир Путин ақлли сиёсатчи бўлиб, Украинага ҳарбий бостириб киришда "жиддий хатога йўл қўйган". Бу ҳақида АҚШ президенти Джо Байден CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, ундан парчалар 11 октябр, сешанба куни кечқурун оммага эълон қилинди.
Шу билан бирга, Байден 2022 йил февралида Украинага бостириб кириш тўғрисида қарор қабул қилинган Путин нутқига нисбатан "иррационал" атамасини ишлатган. "Менимча, нутқи, мақсадлари мантиқий эмасди. Менимча, уни қучоқ очиб кутиб олишларига, Киев она Россиянинг уйи эканлигига ва бу ерда хурсандчилик билан кутиб олишларига ишонган. Бунда у мутлақо янглишган", деди АҚШ давлати раҳбари журналист Джейк Тепперга берган интервьюсида.