loader
Foto

Солоти полигонида РФ ҳарбийларининг отиб ташланиши: гувоҳ бу отишмаларга нима сабаб бўгани, 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида гапириб берди

15 октябрь куни эрталаб РФ Қуролли кучларининг Белгород вилоятидаги "Солоти" полигонида отишма юз берди. Расмий версияга кўра, ҳодисада Россия Қуролли кучларининг 11 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, бироқ аслида қурбонлар сони 30 дан ортиқ бўлиши мумкин.

Бу ҳақида Россиянинг ASTRA телеграм-канали у ерда яраланган отишма гувоҳига таяниб хабар берди.

Унинг ишонтиришича, можаро машқлар пайтида диний асосда юзага келган. Ҳаммаси Доғистон, Озарбайжон ва Адигеяда туғилган учта аскар Украинага жангга бормаслик учун хизматдан бўшатиш тўғрисида билдирги ёзмоқчи бўлганлигидан бошланди. "Бу бизнинг урушимиз эмас", деди улар.

Бунга жавобан РФ Қуролли Кучлари подполковниги Андрей Лапин барчани машқ майдонига тўплади ва у ерда "муқаддас уруш" ҳақида ҳарбий ташвиқот мақсадида бемаъни гапларни гапира бошлади. Можаро келиб чиқди, аскарлар бир-бирларини итариб юборишди.

"Тожиклар Лапинга жавобан мусулмонларнинг кофирлар билан уруши муқаддас уруш эканлигини айтишган. Лапин: "Аллоҳ сиз қасамёд қилган мамлакат учун жанг қилишингизга рухсат бермаса, демак, қўрқоқ эканда" деди"- ҳикоя қилади манба.

Унинг айтишича, подполковникнинг сўзлари машқ майдонида бўлганларни қаттиқ ғазаблантирган, чунки уларнинг аксарияти мусулмонлардир. Лекин энг кўп жаҳли чиққан айнан тожиклар эди.

Орадан бир ярим соат ўтиб, ўқ отиш майдончасига олиб келинганида, улар аскарларга қарата ўт очишди. Биринчилардан бўлиб Аллоҳга ҳурматсизлик билан гапирган Лапин отиб ташланди.

"Полигонда шартнома асосида хизмат қиладиганлар ҳам, сафарбар қилинган аскарлар ҳам бор эди. Ўлганлар, фақат мен кўрганларим - 29 киши. Ўттизинчиси - подполковник Лапин. Улар билан бирга ҳалок бўлган икки тожикистонликни ҳисобга олганда - 32 киши", - дейди воқеа гувоҳи.

Унинг таъкидлашича, қуролланганлар ўт очишдан олдин мусулмонларга четга чиқиб туришни айтган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР