Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқинининг 236-кунида рус қўшинлари қўшни давлатнинг босиб олинган аҳоли пунктларини назорат остида сақлашга ҳаракат қилишда давом этмоқда. Украинанинг қуролли кучлари ва ҳудудий мудофаа бўлинмалари агрессияга қаршилик кўрсатмоқда. Ҳар икки томон вакилларининг баёнотларини мустақил манбалардан текширишнинг иложи йўқ. БМТ маълумотларига кўра, 14 миллионга яқин украиналиклар аллақачон уйларини тарк етган.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украинага 500 млн евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, 15 минг украиналик ҳарбий хизматчи Европа Иттифоқи мамлакатларида ўқитилади. Ташқи ишлар вазири Украина шарқида Россия томонидан ноқонуний равишда аннексия қилинган ҳудудлардан одамларни озод қилиш зарурлигига эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, ўз ватанига қарши чиқишдан бош тортган масъул шахсларни совуққонлик билан отиб ташлашади. "Киев вилоятида кузатилаётган янгиланган дрон ҳужумлари бу уруш қандай шафқатсизлик билан давом этаётганини яққол кўрсатиб турибди", деди Анналена Бербок.