loader
Foto

Байден Украина билан урушда Путиннинг қўлида қолган ягона қуролини айтди

Россия президенти Владимир Путин ниҳоятда оғир аҳволда ва унинг Украинага қарши урушдаги ягона қуроли Украина фуқароларига нисбатан шафқатсизликнинг намоён бўлиши бўлиб қолмоқда.

Бу ҳақида чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда АҚШ етакчиси Джо Байден баёнот берди. "Унинг (Путиннинг – таҳр.) қўлида бўлган ягона восита бу украиналикларга нисбатан шафқатсиз муносабатдир", — деди Оқ уй хўжайини.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, шу йўл билан Россия режими раҳбари Украина халқини қўрқитиб, таслим бўлишга мажбурлашни кутмоқда, бироқ украиналиклар буни амалга ошириш ниятида эмас.

Украинанинг босиб олинган ҳудудларида Путиннинг ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақидаги қарорини шарҳлар экан, Байден бу Россия раҳбарияти уруш даврида дуч келган муаммолардан далолат беради, деди.

Шу билан бирга, Оқ уй ОАВнинг АҚШ президенти маъмурияти Индонезиянинг Бали оролида 15 ноябрда бошланадиган G20 саммитида Байден ва Путиннинг тасодифий учрашувидан қочишга уринаётгани ҳақидаги маълумотларни миш-мишлар деб атади.